Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр зиёрати ҳақида

18:30 / 12.04.2013 | Ботирхўжа | 4264

Яқиндагина мавлуд маросимларидан бирида масжидимизнинг  аввалги пайтдаги имомлари билан ҳамсуҳбат бўлиб қолдик. Қабр зиёрати ҳақида гапириб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Ўликлар тирикдир, тириклар ўликдир" маъносидаги ҳадисни сўзлаб, ўтганларимизни зиёратига бориб салом берсак эшитишади, улар билан тириклар билан сўзлашгандай "Отажон(ёки онажон) Сизни Аллоҳ раҳматига олсин. Солиҳ амалларингизни ўзингизга ҳамроҳ қилсин. Дунё ҳаётида бизга ҳалол топган молингиздан сарфладингиз,илмни, Исломни, танитдингиз. Биз учун ғамхўр эдингиз. Аллоҳ таолодан сизни гуноҳларингизни кечришини сўраб дуолар қилаяпмиз. Қабрингиз, кенг, ёруғ ва нурли бўлсин ва ҳоказо мазмундаги диндан четга чиқмаган ҳолдаги гапларни айтиш жоиз. Улар гапларни ва дуоларни  эшитишади. Бундан хушнуд бўлишади. Жума куни, айниқса ортда қолганларни кўп интизор кутишади" деган маънода ўгит бердилар. Шунингдек, аёлларни қабр зиёратига юборишда  хушёр бўлишимизни, зинҳор ҳайзли ва ёлғиз аёлларни қабристонга яқинлаштирмасликни таъкидладилар. Зиёрат вақтида улар тирикликларида қандай қилиб оёқ тарафларида  ўтирган бўлсангиз, ана шундай қабрнинг оёқ  тарафида чўкка тушиб ўтиринг. Уларни худди тирикдек ҳурмат қилинг деган гапларни уқтирдилар.  Ҳазрат, шундай  тарзда бир-икки марта  ўтганларимизни зиёрат қилдик. Инсон ўзини  йиғидан тутолмай қолар экан. Шу тарздаги зиёратимиздан дилимиз таскин топса, мумкинми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Қабрларни зиёрат қилиш.
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби бўйича, руҳ, яъни баёнга, нутқ қилишга ва хитобни фаҳмлашга қодир бўлган жон, жасаднинг йўқ бўлиши билан йўқ бўлиб кетмайди. У мавжуд ҳолда бўлади. Ўлганларнинг руҳлари тўпланади. Азоб ва савоб ҳам руҳга, ҳам баданга бўлади. Руҳ бадандан ажраганидан кейин неъматланиши ёки азобланиши давом этади.
Маййитлар ўзларининг тирик яқинларининг ҳолини билиб туради. Уларнинг яхши ишларидан хурсанд, ёмон ишларидан хафа бўладилар.
Маййитлар ўзини зиёрат қилганларни билади ва у маъруф иш қилса, фойда, мункар иш қилса, озор олади.
 Ҳанафий мазҳаби бўйича, қабрларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга мандубдир. Бошқа мазҳаблар, аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиши жоиз эмас, деганлар.
Қабр зиёрати жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари бўлгани яхши. Зиёрат ва дуо тик турган ҳолда бўлади.
Зиёратчи «Йаасийн» сурасини қироат қилиши мандубдир.
عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ : اقْرَءُوهَا عَلَى مَوْتَاكُمْ يَعْنِي يس. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ.
Маъқал ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўликларингизга «Йаасийн»ни қироат қилинг», –дедилар».
Аҳмад, Ибн Можа, Абу Довуд ва  Ҳоким ривоят қилишган.
Шунингдек, «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалидан «муфлиҳун»гача, «Курсий» оятини, «Аманаррасулу»ни, «Таборак» сурасини, «Такаасур» сурасини, «Қул аъуузу бироббил фалақи» ҳамда «Қул аъуузу бироббиннаси»ни уч мартадан ва «Ихлос» сурасини уч, етти ёки ўн бир марта ўқиса ҳам, яхши бўлади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади.
Аёлларнинг зиёратига уларга хос йиғи-сиғи, ношаръий ишлар бўлмаслиги шарт қилинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat