Ассалому алайкум! Чет элда бир мусулмон оиланикида меҳмон бўлдик. Уларни мазҳабида денгиз ҳайвонлари ҳалол. Биз ўтирган дастурхонга ўша денгиз ҳайвонларидан бошқаларидан таом келтирса, қандай йўл тутишимиз керак? Ҳурмат юзасидан ёнидаги картошкалардан озроқ еб қўйса бўладими? Ўша денгиз ҳайвонлари пиширилган идишлар ҳам биз учун ҳаромми?
Ва алайкум ассалом! Тортинмасдан “Бизнинг мазҳабимизда бу жоиз эмас” деб айтилаверади. Валлоҳу аълам!