Намозда таҳорат кетиши

СаволларМавзу: ИбодатларНамозда таҳорат кетиши
Отабек сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, мисол пешин намозини 4 ракат сунатини ўқидим, 4 ракат фарз намозини 2-ракатида таҳоратим синди. Намозни бузиб таҳоратни янги олиб ўша қолган жойимдан бошлиманми ёки суннатдан бошлиманми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу ҳолатда сиз фақат фарзни қайта бошлаганингиз афзал бўлади. Аммо жамоат билан бўлсангиз, таҳорат олиб келгунингизча имом намозни тугатмаган бўлса, унга яна иқтидо қиласиз ва қолдирган ракъатларингизни имомнинг саломидан кейин ўзингиз ўқийсиз. Валлоҳу аълам!