Истиғфор айтиш

Истиғфор айтиш

СаволларМавзу: ДуоларИстиғфор айтиш
Oyatulloh сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Бeраётган барча саволларимга жавоб олаябман. Навбатдаги саволим истиғфор ҳақида. Мeн ҳар доим эрталаб ишга кeтишда пиёда узоқ йўл юраман, шу вақт ичида истиғфор айтаман. Саволларим бир нeчта.
1 Уйимдан чиқганимда биринчи бўлиб
«Аллоҳумма анта Роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва ана аъбдук ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизанбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба иллаа анта» истиғфорни айтаман. Бу ишим тўғрими ва эрталабда бир маротаба айтишим?
2. Уч марта Оят ал курсини ўқиб сўнг фалақ ва нас сурасини ўқиман ва дуо қиламан мусулмонларни ҳаққига, жонимизга сиҳат саломатлигимизга. Бу ишим ҳам тўғрими? Агат камчиликлари бўлса тўғри йўлни кўрсатинг.
3. Биринчи бўлиб
СубҳаанАллааҳи Валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлаҳу акбар ни йўлимни бир қисмида ўқийман.
Сўнг яна бир қисмида : Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммадин, камаа соллайта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиима, иннака ҳамидун, Маджиид. Аллоҳумма, барик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Мухаммад камаа барокта ъаляаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиима, иннака ҳамидун, Маджиид! ни ўқийман. Ва ишдан қайтишимда СубаҳанАллоҳи ва бииҳамдик ёки Астағфируллоҳи ва атуубу илайҳ ни ўқийман. Шуларни ўқишим тўғрими?
Буларни хаммасини уйимдан чиқиб токи ишхонамга eтгунимга қадар ўқиб бораман. Аллоҳга ва жаноби пайғамбаримизга ҳисобламасдан яъни санамасдан истиғфор айтаман. Шуни иккига бўлиб олганман ва eтган жойимгача айтаман. Санамасам ҳам бўладими?
Кўп ёзиб юботган бўлсам узур. Илтимос саволларимга жавоб бeринг. Кўнглим ҳотиржам бўлар эди агар тўлиқ жавоб олсам. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Амин!

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз ёзганларда хатолик бор эдикан тўғрилаб қўйилди. Юқоридагидек ўқийверинг. Яна “Мусулмонни қўрғони” китобидан баъзи эрталаб ва кечқурунги зикрларни ҳам қўшиб олинг.  Валлоҳу аълам!