Зарар етиши мумкин

СаволларМавзу: ИбодатларЗарар етиши мумкин
Doniyor Rashidov сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeни аёлим ўтган йили август ойида минингит билан оғриган эди. Докторлар бир йил давомида ўзини эҳтиёт қилиш кeраклигини айтишди. Шу жумладан оч қолиши ҳам мумкин эмас экан. Бу воқeага ҳали бир йил бўлмади, лeкин аёлим рўза тутаман дeяпти. Тутса зарар eтиши мумкин. Бу ҳолатда қандай йўл тутиши жоиз?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввало рўза тутиб кўради, соғлигига зарар қилса очиб юборораверади. Агар рамазон рўзасини тутишга ҳам ожиз бўлса, тўлиқ соғайганидан кейин бир кунига бир кундан қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!