Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

14:21 / 03.06.2017 | AbduNur | 4599

Ассалому алайкум! Сизларни кориб кeлган муннавар Рамазон ойи билан чин қалбимдан табриклайман.
1). Мeн дўстларимга бир куни қиёмат ҳақида сўзлаб турганимда бир дўстим «Қиёмат кунида ҳайвонлани ҳоли нима бўлади» дeди. Мeн эса бунга жавоб бeра олмадим. Нима дeйишим кeрак эди?
2). Мeн намоз ўқийман Алҳамдилиллоҳ ўқишим рипититорим борлиги сабабли фақат бомдодни ўқийман. Қолганларини ўқимийман. Аммо қўлимдам кeлганча Аллоҳни зикр қилиб юраман. Қолган намозларим узрсиз гуноҳга кирмайдими?
3). Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг «Одоблар хазинаси» китобларида бир мусичани орқасидан кeтаётган одамга нeга сeн шйтоннинг орқасидан бораяпсан дeган эканлар. Яни мусича ва яна ит шайтон дeганини ўқиган эдим. Мeн хато тушунганманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади :

وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ وَلاَ طَائِرٍ يَطِيرُ بِجَنَاحَيْهِ إِلاَّ أُمَمٌ أَمْثَالُكُم مَّا فَرَّطْنَا فِي الكِتَابِ مِن شَيْءٍ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِمْ يُحْشَرُونَ۝

38. Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай, ёзганмиз. Сўнгра Робблари ҳузурига тўпланурлар. Ушбу оятнинг тафсирида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо “Ҳамма нарса тўпланади ҳатто пашшалар ҳам” деганлар.

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْه، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : يقضي الله بين خلقه الجن والأنس والبهائم ، وإنه ليقيد يومئذ الجماء من القرناء ، حتى إذا لم يبق تبعة عند واحدة [ ص: 181 ] لأخرى ، قال الله : كونوا ترابا ، فعند ذلك يقول الكافر : يا ليتني كنت ترابا

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ таоло жин, инс, ҳайвонот ўртасида ҳукм қилади. Шохли қўйдан шохсиз қўй учун ўч олиб берилади. Бирортасиинг бошқасида ҳаққи қолмагач Аллоҳ таоло (ҳайвонларга) “Тупроққа айланинглар” дейди. Шу вақтда кофир “Қани энди тупроққа айланиб кетганимда эди” дейди”. Имом Термизий ривояти. 2). Биз сизга нима ҳам дея оламиз. Намоз ўқимай юриб, оқибатингиз қуйидаги оятдаги ҳолга тушиб қолмасин.

فِي جَنَّاتٍ يَتَسَاءلُونَ۝ عَنِ الْمُجْرِمِينَ۝ مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ۝

40. жаннатларда (бир-бирларидан) сўрайдирлар… 41. жиноятчилардан: 42. «Сизларни оловга нима киритди?» (деб). Гуноҳкорлар арз-дод қилишга муштоқ бўлиб турганлари учун батафсил жавоб бера бошлайдилар:

قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ۝

43. Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Бу ояти каримада дўзахийларнинг ўзлари дўзахга тушишларига сабаб бўлган асосий нарсани зикр қилмоқдалар. Аслида, бош сабаб иймонсизлик, лекин Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик», – дейишмоқда. Демак, намоз билан иймон ажралмас нарсалар экан. Бу оятда мусулмон кишининг ҳаётида намознинг аҳамияти нақадар улкан экани яна бир бор таъкидланмоқда.

وَلَمْ نَكُ نُطْعِمُ الْمِسْكِينَ۝

44. Ва мискинларга таом бермаган эдик. Бу сифат ҳам иймонсизликнинг аломатларидандир. Мискинларга таом бериш иймондан бўлиб, ўз соҳибини Аллоҳнинг азобидан сақлайди. Табиийки, таомга кийим-кечак ва уй-жой ҳам қўшилади. Мискинларга таом бермаслик инсонларни барча разилликларга ҳам борадиган қилиб қўяди. Шу билан бирга, мискинларни жамиятга, қорни тўқларга қарши ҳам қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам мискинларнинг фаровон турмуш кечиришларига ҳисса қўшмаган одам дўзахийликка сазовор, гуноҳкор ҳисобланади.

وَكُنَّا نَخُوضُ مَعَ الْخَائِضِينَ۝

45. Ва ботилга шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик. Яъни ақийда, дин, эътиқод ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларда ботил сўзларни кўп гапирар эдик, ёлғонни кўз юммай, сўзлар эдик. “Мааъуун” сурасида

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝ الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир. Яъни намознинг маъноларини, ҳикматларини, инсоннинг виждонини поклашини, қалбда марҳамат-шафқатни қўзғашини унутганларнинг ҳолига вой! Жойи жаҳаннам! Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасининг 45-оятида: «…албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур», – деган. Ким намоз ўқиса-ю, ёмон ишлардан қайтмаса, у намозини унутганлар жамоатидан бўлади. Ушбу оятларнинг маъноси ҳақида муфассирларимиз бир қанча таъвиллар айтганлар. Абул Олия: «Булар намозни ўз вақтида ўқимайдиганлар, рукуъ ва саждаларини яхшилаб, батамом қилмайдиганлар», – деган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу шундай намозхонки, у ўзи ўқиган намозидан савоб умид қилмайди ва уни ўқимаса, иқобидан қўрқмайди», – деганлар. Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралганда, «Улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар», – деганлар. ("Тафсири ҳилол" китобидан). 3). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кабутарни орқасидан қуваётган кишини кўриб, “Шайтон шайтонанинг орқасидан эргашмоқда” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat