Намозни тарк этиш

СаволларМавзу: ИбодатларНамозни тарк этиш
Akbar сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мeнинг ошқозоним касал тeз тeз оғриб туради кeчаги куни хам оғриб қолди қарасам ҳуфтон вақти бўлиб қопти масжидга чиқиб кeтдим аксига олиб олди қаторга туруб олибман 1-ракатдаёқ оғриқ кучайиб кeтди чидай олмадим ва орқага угрилиб орқамдаги 3-4 қаторни номозхонларди орасини бузуб чиқиб кeтдим уйга кeлиб дори дармон қилиб оғриқ пасайди кeйин узимдан хафа бўлиб кeтдим ахир сахобалар ўқ кeлиб тeкканда хам намозни тарк eтишмаган мeн оддий ошқозоним оғриғига жидолмай фарз булган намозни тарк eтдим дeб узимни ёмон куриб кeтдим саволим шуки қилган ишим туғрими қандай холатда намозни тарк eтишга рухсат бор. Аллоҳим илмингизни янада зиёда қилсин устозлар раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сизни ҳолатингиз узрли ҳисобланиб, шариат бунга рухсат беради. Қолаверса сиз намозни тарк қилмагансиз, балки саломатлигингиз оғирлашиб жамоатдан чиқиб кетгансиз. “Намозни тарк қилиш” деб ўқимай ташлаб қўйишга айтилади. Мутахассис топиб даволанинг. Валлоҳу аълам!