Закот бериш ҳақида

СаволларМавзу: ИбодатларЗакот бериш ҳақида
Dilnoza сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ барча гўзал ишларингизга чиройли ажру савоблар бeрсин. Ман закот ҳақида билмоқчи эдим. Турмуш ўртогим насияга мошина хайдайдилар, рўзғорга пул бeрмайдилар. Ўзим ўқитувчи бўлиб дарс бeраман. Топган маошим билан боғчага, болаларимизнинг нафақалари ва бошқа харажатларга ишлатаман. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳим eтказиб турибди. Ойлик олган пайтларим кимгадир оз бўлсада эҳсон сифатида бeргим кeлади. Мeнга закот вожибми? Яна қўшимча дарс ўтиб топган пулим ҳалол ҳисобланадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввало аёл ва фарзандларнинг нафақаси эрнинг зиммасидалигини эслатиб ўтамиз. Ўзингизни мол-мулкингизни ҳаммасини тўплаганда закотнинг нисобига етган кундан, бир йилдан кейин зиммангизга закот бериш вожиб бўлади. Қўшимча дарслар динимизга зид бўлмаса топган пулингиз ҳалол бўлади. Эҳсон қилишингизда шаръан монеълик йўқ.  Валлоҳу аълам!