Қабрга сунъий гул қўйиш

СаволларМавзу: Турли саволларҚабрга сунъий гул қўйиш
Fozilov Otabek сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Қабристонга зиёрат учун борганда қабр бошига суний гул қўйиш мумкинми? Ҳозирда кўп кишилар шу ишни қилаётган экан, бу иш нотўғри эмасми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло инсонни мукаррам ва шарафли қилиб яратган ва унга ақл деган неъматни берган. Инсон шу ақлдан фойдаланиши керак. Аввало сунъий бўлмаган гулни қабр устига қўйиш шариатимизда йўқ. Мабодо қуригунча тасбеҳ айтиб туради дейилса, сунъий гулда шу ҳам йўқ. Бу молни исроф қилиш ҳисобланиб, исроф шаръан ҳаром амалдир. Валлоҳу аълам!