Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солдириш

17:39 / 21.02.2018 | Azizbek2 | 2929

Ассалому алайкум! Дам солдириш ва Қуръон эшитиш пайтида инсон тахоратсиз бўлса фойдаси бўладими? Яъни дам солинган ҳисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фойдаси бўлишида шак-шубҳа йўқ. Аммо Аллоҳ таолонинг каломини ўз ҳаққи  ва ҳурмати бор. Уни ҳеч кимса ўз ўрнига қўёлмайди. Шундай бўлса ҳам ўз ўрнига қўйишга ҳаракат қилиш керак. Аброрул Ҳақ раҳматуллоҳи алайҳ кунларнинг бирида бир масжидга кирган эканлар. Масжид токчаларида турган Қуръони каримни олиб ўпиб пешоналарига суркабдилар. Ундан бир неча оятларни ўқиб қайта жойига қўйибди. Қуръон кўп турганидан устига чанг тушган экан. У зот ўпганларида пешона ва бурнининг учига чанг тегиб қолибди. Шогирдлари тез келиб пешонасини артиб қўйишибди. Аброрул Ҳақ раҳматуллоҳи алайҳ “Аллоҳнинг каломи мени пешонамчалик эмасми. Шуни ўрнига Қуръоннинг юзини артганингизда эди” деб айтган эканлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat