Таомланиш одоби

Таомланиш одоби

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромТаомланиш одоби
Abdulloh сўради 2 ой аввал

Ассаламу алайкум!  Устозлар, билишимча таомланиш одобида таомнинг 100 фоиз ҳалоллиги маълум бўлгандан кeйин eйилар экан. Мeҳмонга, қариндош уруғларга, эрталабки ошларга ва ҳо казоларга борганда таомланиш одоби қандай бўлади? Суриштиришнинг имконияти йўқ. Жавобингиз учун раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Имконияти бор. Мезбон едираётган нарсасининг ҳалол ёки ҳаромлигига аҳамият бериш шарт.
Инсон туғилганида 2-3 кило бўлади. Она сутини эмиб, таомланиб 10-15га кирганида 40-50 килоли вазнга эга бўлади. Ўша 50 кило вазн 15 ёшга киргунча еган таомларининг зарраларидан ташкил топган бўлади. Шу вақт мобайнида еган таомлари ҳалол бўлса, 50 кило вазн ҳам покиза гўшт ҳисобланади. Акси бўлса ҳаром гўшт ҳисобланади. Ҳар бир нарсанинг ўз хусусияти бўлиб, масалан лимон қон босимини туширса, кофе уни кўтаради. Бадандаги отиқча ёғлар касаллик чақирса, уни эриши ўша касалликни тузалишига сабаб бўлади. Худди шунингдек ҳаром гўшт ҳам гуноҳга, фисқ-фужурга етаклайди. Ҳалоли эса ибодат ва зикрга етаклайди. Валлоҳу аълам!