Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бани Мурра воқеаси

21:12 / 19.05.2017 | Bobur | 4776

Ассалому алайкум! Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» китобларини ўқиб, бир жойига тушунмадим. Қисқача иқтибос кeлтираман:
«Ҳижратнинг eттинчи йили шаъбон ойида Башир ибн Саъдни ўттиз кишига бошлиқ қилиб, Фадак ноҳиясидаги Бани Мурра қабиласига юбордилар. Шу чоғда саҳобалар кeлиб қарасалар, мол устида чўпонлардан бошқа кимсани кўрмагач, бутунлай молларни ҳайдаб жўнайвeрдилар» (393-бeт).
Буни ўқиб хаёлимга бу ўғирликдан бошқа нарса эмас-ку, дeган фикр кeлди ва салафи солиҳларнинг ҳаромга қўл урмасликларига ишониб, бунда мeнинг фаҳмим eтмаган томони бор дeб, сизларга мурожаат қилишни афзал кўрдим. Илтимос, содда тилда аниқроқ тушунтириб бeрсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало, фойдали китоб ўқиганингиз ва фаҳмингиз етмаган жойини сўраб, бизга мурожаат қилганингиз учун сизга раҳмат! Бу воқеанинг тўлиқ матнини «Тарихи Муҳаммадий» (“Шарқ” нашриёти, 2015 йил) китобидан келтирамиз: “Яна шу (ҳижрий еттинчи) йили шаъбон ойида (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) Башир ибн Саъд (Ансорий розияллоҳу анҳу)ни ўттиз кишига бошлиқ қилиб, Фадак ноҳиясидаги Бани Мурра қабиласи устига юбордилар. Бу ер Хайбар томонда, Мадинадан олти кунлик йироқликдаги бир жойдур. Бу ерлик кишилар мол-чорваларини ўтловга қолдириб, ўзлари қишловга кетмиш эдилар. Шу чоғда саҳобалар келиб қарасалар, мол устида чўпонлардан бошқа кимсани кўрмагач, бутунлай молларни ҳайдаб жўнайвердилар. Бу ишдан мол эгаларига хабар етиб, орқаларидан қувлашиб, тун ярмиларида етишиб келди. Тонг отгунча бир-бирларига ўқ отишдилар. Тонг ёришгандан сўнг душманлар қараса, ўзларидан улар бир неча баробар оз кўриндилар. Буни пайқаб қолиб, ҳар ёқдан ўраб ҳужум қилдилар. Мусулмонларга урушдан қочиш ҳаром бўлганликдан, шунча қалин душманга берилмай, урушиб юриб, барчалари шаҳид бўлдилар, розияллоҳу анҳум. Ёлғиз Башир, аларнинг бошлиқлари, ярим жон бўлиб ўликлар ичида қолган эди. Жони бормикан деб оёқ ошиғига уриб қарасалар ҳеч қимирламагач, ўлган экан деб, уни ташлаб кетдилар. Душманлар кетгач, бир оз ҳушига келиб, шу ерда турган бир яҳудий уйига минг машаққат билан аранг етиб олди. Бу жойда икки-уч кун туриб, озгина яхшироқ бўлгач, Мадинага келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу мусибат хабарини илгариёқ англаган эдилар”. Бу сарийянинг юборилиш сабаби, ҳижрий 5-йил шаввол ойида Мадина мусулмонларини бутунлай қириб ташлаш мақсадида Хайбардаги яҳудийлар томонидан уюштирилган Аҳзоб (Хандақ) ғазотида, ўн мингта жангчи таркибида Бану Мурра қабиласи аскарлари ҳам иштирок этган эдилар. Бу ғазотдан салкам икки йил ўтиб, ҳижрий 7-йил шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан қасос олиш, уларни муносиб жазолаш,  мусулмонларга қарши уруш қилмасликлари учун қўрқитиб қўйиш мақсадида Бану Мурра қабиласи яшайдиган ерга сарийя (ҳарбий гуруҳ) юборган эдилар. Ваҳолангки, бундан олти ой олдин Хайбар атрофидаги Фадак ва Таймо каби яҳудий қабилалари Мадина мусулмонлари билан урушмаслик ҳақида сулҳ тузган эдилар. Бану Мурра қабиласи эса, булардан ўрнак олиб, тавба қилиш ўрнига саркашлик қилиб, урушдан бошқа нарсага рози бўлмас эдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat