Қовоқ учиши

Музаффар сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Излаш хизматида биргина жавоб ўқиб, батафсилроқ сўрамоқчи бўлдим. Илтимос тўлиқроқ жавоб берсангиз. Қовоқ учиши ўнги яхшиликка, яхшиликка чапи нохушликка деган гаплар бор. Мен бунга жудайла эътибор бермайман, лекин қизиқаётганларга ҳам янада аниқроқ бўлиши учун илтимос шу хақида асосланган тўлиқроқ маълумот берсангизлар. Катта раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу саволингизга биргина жавоб, «буни динга алоқаси йўқ». Дунё ва охиратингизга фойдали бўлган масалаларга қизиқинг.

عَنْ عَلِيِّ بْنِ حُسَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ الْمَرْءِ تَرْكَهُ مَا لَا يَعْنِيهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ

Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!