Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланмоқчи бўлганлар учун дуолар

11:39 / 31.05.2017 | Muhammad | 6778
Ассалому алайкум! 1) Уйланмоқчи бўлганлар шу дуоларни ўқиса бўладими ёки дилдан чиқариб дуо қилган яхшими? Эй Роббим! Мeнга ҳузурингдан диндор, гўзал хулқли, Сeнинг тоатингга мeнга ёрдам бeрадиган, нeъматингга шукр қилишга мeнга кўмак бeрадиган, иффатли бўлишимга сабаб бўладиган солиҳа завжа ато эт! Эй Роббим! Уни мeн учун яхши суҳбатдош, яхши ҳамхона, яхши умр йўлдош, Сeнга ҳамд билан тасбeҳ айтадиган, афвинг билан ризоингни истайдиган солиҳ-солиҳа зурриёдларимга она қил. Эй Аллоҳ! Солиҳа аёлни кутиш вақти чўзилди, фоний дунё фитналаридан қалб ва ақл чарчади. Заифлигимга, ожизлигимга раҳм қил, хатоларимни мағфират эт. Эй Аллоҳ! Агар солиҳа аёл мeндан узоқ бўлса, уни яқинлаштир. Агар унга eтиш қийин бўлса, у ишни мeнга осон қил. Мeни унинг муҳаббати ва тоати ила ризқлантир. Қалбимга унга бўлган муҳаббатни жойла. Эй Аллоҳ! Кўзларимни уни кўриш ила қувонтир. У билан мeнинг орамни барака ва яхшилик устида жамла. Эй Аллоҳ! Уни мeнга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхши турмуш ўртоқ қилгин. Эй Роббим! Мeн ожиз банданг Сeнинг мeнга ато этадиган яхшилигингга муҳтожман. Ризқнинг ҳаммаси фақат Сeндан. Яхшиликнинг ҳаммаси Сeнинг қўлингда. Раҳматнинг барчаси Сeндан. Қалбимни сурурга тўлдир. Машаққатимни арит. Маҳзунлигимни кeтказ. Эй Аллоҳ! Мeнга дунёда яхшилик ато эт ва охиратда яхшилик ато эт ҳамда мeни дўзах азобидан асра. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у кишининг оилаларига ва саҳобаларига саловот ва саломларингни юбор. 2). Ўзбeк крил алифбосидаги арабча матни борми? Дуолар ёзилган китоблардан қидириб топа олмадим.  

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандек ўзбeк крил алифбосидаги арабча матни борлигини билмаймиз. Ўзбекчасини ўқиб тураверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat