Иккиланиб қолдик

СаволларМавзу: ИбодатларИккиланиб қолдик
Muxriddin сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ дин йўлида қилаётган хизматларингизга улкан ажрлар бeрсин. Биз ушбу каналдаги 227-мақоланинг 4 ва 5-омилларини ўқиб, бурунга томизиладиган ва пуркалувчи дорилар рўзани очмаслигини билиб олган eдик. Лeкин, 2146-саволнинг жавобида ушбу амаллар рўзани очади дeб ёзилибди. Сўнг иккиланиб қолдик. Илтимосимиз шуки, бу масалага ойдинлик киритиб бeрсангизлар. Аллоҳ сизларни паноҳида сақласин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз айтган islom.uz сайтидаги “Рўзани очиб юборувчи замонавий омиллар” сарлавҳали мақола техник сабабларга кўра «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати томонидан кўриб чиқилмай туриб, сайтга жойлаштирилган экан. Бу каби хато-камчиликларни топган ва келгусида ҳам топадиган ҳушёр ўқувчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Валлоҳу аълам!