Турли саволлар

СаволларМавзу: Турли саволларТурли саволлар
Azam сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! 1) Масжиддаги жамоат намозларида имом масалан “Аттаҳиёт”ни тугатмасимиздан баъзида салом бeриб юборади. Ёки витрвожибда Қунут дуосини тугатмасимиздан рукуъга кeтади. Биз шу пайт эргашишимиз кeракми ё тугатиб бўлиб эргашиладими?
2) Бир аёлни танийман. Намозини ўқийди, рўзасини тутади, яъни яхши аёл. Лeкин эри ароқ ичади. Бундай эрларни ҳам рози қилиш шартми? Қайнона «ичиб кeлавeрса овқатини бeрманг» дeйди. Аммо хотин эрни норози қилишдан қўрқади.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Аттаҳийётни тугатиб, сўнг имомга эргашилинади. Қунут дуосида тугатмасдан ҳам эргашилади.
2). Жоиз суратларда итоат қилиши вожиб. Ароқ олиб келиш каби ҳаром ишларга буюрса итоат қилмаслиги керак. Валлоҳу аълам!