Бу ҳолатда рўза очиладими?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушБу ҳолатда рўза очиладими?
sayposh сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Рўзадор аёлни  эри мажбурий яқинлик қилса рўза очиладими? Буни каффорат ва гуноҳи кимга?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Агар иккисининг ҳам рўзадорлиги эсида йўқ бўлса, очилмайди. Лекин билиб туриб бу ишни қилишса, рўзалари очилиб каффорат вожиб бўлади. Агар рўзадор аёлни эри мажбурлаб яқинлик қилса ва аёл унга норози бўлса, иккисига ҳам қазо вожиб бўлиб, эрига каффорат ҳам лозим бўлади аёлига фақат қазо лозим бўлади. Агар аввалдан аёли ҳам рози бўлса, иккисига ҳам каффорат лозим бўлади. Валлоҳу аълам!

Рўзадор аёлига яқинлик қилса