Қиёматда яқинларимизнинг тақдири

СаволларМавзу: Турли саволларҚиёматда яқинларимизнинг тақдири
Мирхалил Пўлатов сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз Аллоҳ тақдир этган умримиз мобайнида ҳар хил инсонларни учратамиз. Улар қариндош, ёру-биродарлар, дўсту-душман, ҳамкасб, ҳамкорлар, таниш-билишлардан ташкил топган. Аллоҳнинг изни ила улар билан фоний дунёда ҳар хил вазиятларда йўлларимиз туташади. Ушбу инсонлар билан ўзаро муносабатларда баъзиларининг яхши амалларидан севиниб, қалбларимиз ором топса, баъзиларининг ёмон амалларидан куюниб, қалбларимиз озор чекади. Қиёматда, савол-жавоб бўладиган кунда, ўзимизнинг барча амалларимиз ўзимизга кўрсатилиб, сарҳисоб қилингани каби, ана шу инсонларнинг биз билан бўлган муносабатларидаги амалларига яраша савоб ёки гуноҳ ёзилиши, боқий дунёдаги эгаллаган ўринлари ҳақида бизга маълумот бериладими? Бу ҳақда оят ва ҳадислар борми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қиёмат куни ҳамма бир-бирининг ҳолидан хабардор бўлади. Валлоҳу аълам!