Бир йил айланиши керакми?

СаволларМавзу: ИбодатларБир йил айланиши керакми?
Azam сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ман савдо билан шуғилланаман. Бир дўстимдан Январ ойида пул олиб шерикликка иш бошладим. Пулим нисобга етиши учун ҳамма товарларни сотсак ва насияга берилганлар беришса ва уйда озроқ товар бор уларни ҳам ҳисобласак бемалол етиб қоларкан, Худо хохласа. Энди шу насия ва уйдаги товарларни ҳисоблаб закот чиқараманми ёки пул тўлиқ бир йил айланиши керакми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Нисобга етган миқдор бир йилдан кейин ҳам нисобдан камаймаса (орада камайишининг фарқи йўқ) бир йилдан кейин унинг қирқдан бирини закотга чиқарилади. Нисобни ҳисоблашда тижорат учун олинган барча нарсалар, нақд пул, одамлардаги қарзлар ва насиялар ҳам ҳисобланади. Валлоҳу аълам!