Рукудан туришда

СаволларМавзу: ИбодатларРукудан туришда
Jamshid сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳдан ишларингизда муваффакиятлар тилайман. Саволим шуки, фарз намозини ўқиётганимда рукудан Аллоҳу акбар деб туриб юборибман, кейин турган холимда Самияллоҳу лиман ҳамидаҳ дедим, кейин Аллоҳу акбар деб саждага кетдим. Намоз охирида саждаи сахв қилдим. Намозим бузилдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу билан намоз ҳам бузилмайди, саждаи саҳв ҳам вожиб бўлмайди. Сиз намознинг фарз ва вожиб-суннатлари ҳамда қачон саждаи саҳв қилинишини ёдлаб олинг. Бунинг учун Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг «Кифоя» ёки “Мўминнинг меърожи” китобларидан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!