Қурилиш учун ажратилган пулдан закот

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратҚурилиш учун ажратилган пулдан закот
Хусниддин Рахимов сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен яқинда чет давлатида ишлаб келдим. Ҳозирда қўлимда нисобга етарли даража пулим бор. Лекин хозирча 2 ойдан буён хеч қаерда ишламаяпман ва ўз-ўзидан оиладаги рўзғор ва бошка харажатлар шу пулдан сарфланяпти. Чунки хозирча бошка жойдан келадиган маблағ йўқ.  Пулларни уйда қурилиш қиламиз деб ният қилиб турипмиз. Мана шу пулдан хам закот бериладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бир йил олдин ҳам нисобга етадиган пулингиз бўлган бўлса, закот берасиз. Сиз закот бериб пулим камаяди деб ўйламанг, Аллоҳ таоло берганга Ўзи беришини ваъда қилган. Валлоҳу аълам!