Рамазондан кейин рўза тутиш

СаволларМавзу: ИбодатларРамазондан кейин рўза тутиш
ziyodillox сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Муборак рамозон ойи тугагандан кeйин яна орқасидан 3 кун рўза тутиш хақида сўрамоқчидим. Илтимос кeнгроқ тушунча бeрсангизлар. Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Уч кун эмас 6 кун.

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتْبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالٍ فكَانَّمَا صَامَ الدَّهْرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!