Қазо намозларини хисоблаш ва ўқиш

СаволларМавзу: ИбодатларҚазо намозларини хисоблаш ва ўқиш
Shoxrux сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Танишим илтимос қилди: Ёши 50да. Қазон намозларини қандай ҳисобласин? Қачонлардир ёшлигида намоз ўқиган, лекин аниқ хисоби йўқ.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Балоғатга етган вақтидан бошлаб ҳисоблаб ўқийди.
БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ
Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!