Мусофир намози

СаволларМавзу: Турли саволларМусофир намози
Fitrat сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! «Мусофир ўзи яшаб турган маконининг томлари, дарахтлари кўринмайдиган жойдан бошлаб намозларни қаср ўқийди…» (Мўминнинг меърожи Муфассал намоз китоби.) (Устозимизнинг жойи жаннатдан бўлсин бизга шундай улкан илмий мерос қолдирдилар!) Саволим қуйидагича: Яшаб турган манзилимдан масофаси 96 км дан узоқ бўлган маконни мўлжал қилиб сафарга чиқдим. Йўлда айтайлик 40 км масофа босиб ўтганимдан сўнг аср намозини вақти кирди. Қаср ўқийманми ёки ватанимдан 96 км узоқлашмаганим учун хали муқимманми? Китобни варақлаб юқорида келтирган жумлани топдим, лекин илмсизлигим туфайли бир қарорга келолмаяпман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Яшаб турган шаҳрингиздан чиқишингиз билан қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги линклардаги маълумотларни ўқинг.

http://fiqh.uz/maqola/582

http://fiqh.uz/maqola/385