Фидя ва ушр

Komil сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум!
Ҳурматли устозлар саволим шундан иборатки:  Бобомни тутмаган рўзаларининг фидяси хамда деҳқончиликнинг ушрини бериладиган суммасини аниқладим. Энди мани бировда шу суммадан кўпроқ оладиган ҳақим бор лекин у кишини беришга имконияти йўқ шунинг учун ҳақими олмасдан бу мани бобомни номидан фидя ва деҳқончилик ушри десам бўладими?
Жавоб учун олдиндан раҳмат. Дин учун қилаётган ишларингизга Оллоҳ қувват берсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ажратиб, қўлига бериб, қарзингизни ундан қайтариб олишингиз мумкин. Ундаги бор ҳаққингизни кечиб юборишингиз билан фидялар адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!