Аёл ҳақида

Bekzod сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Аёлни Муқаддас ва Жаннат оналар оёғи остида дейиш мумкунми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Муқаддас сўзи муборак ва баракотли деган маъноларини англатади. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида :

يَا قَوْمِ ادْخُلُوا الأَرْضَ المُقَدَّسَةَ الَّتِي كَتَبَ اللّهُ لَكُمْ وَلاَ تَرْتَدُّوا عَلَى أَدْبَارِكُمْ فَتَنقَلِبُوا خَاسِرِينَ۝

21. Эй қавмим, Аллоҳ сизга битган муқаддас заминга киринг. Ортингизга қайтмангки, зиён кўрувчиларга айланиб қолурсиз».
Бунда Аллоҳ таоло ерни шундай таърифлаган. Шу мънода истеъмол қилиш жоиз.
2). Заиф бўлсада шу маънода бир неча ҳадис келган.

عن معاوية بن جاهمة ، عن أبيه، قال : أتيت رسول الله صلى الله عليه وسلم أستشيره في الجهاد فقال النبي — صلى الله عليه وسلم — : ألك ولدان ؟ قلت : نعم . قال : الزمهما فإن الجنة تحت أرجلهما . قال الحاكم : صحيح الإسناد , و لم يخرجاه

Муовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳумо отасидан ривоят қилади :  
Отаси : “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жиҳод ҳақида маслаҳат сўрашга келдим. У зот ота-онанг борми дедилар. Ҳа дедим. Иккиси билан бирга бўлса, чунки жаннат уларнинг оёқлари остидадир” дедилар.

Имом Ҳоким санадини саҳиҳ деганлар. Валлоҳу аълам!