Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шариатимиз

16:41 / 12.10.2019 | Baxtiyor | 1798
Ассалому алайкум! Сўрамоқчи бўлган саволим ўринлими ёки йўқ билмадим, Аллоҳнинг дини бўлган "Ислом Дини" 6-7 асрларда Аллоҳнинг ҳукми ила нозил бўлган, ҳозирда ҳаммага аёнки 21-аср, Шариатдаги ҳукмлар худдики ўша ўтган даврлар учунгагина ўхшайди(Аллоҳ кечирсин). Ҳозирда юрган йўлингиз гуноҳлардан иборат, шариатга тўлақонли итоат этишнинг ўзи катта муаммо, Ишингиз тушадиган кўпгина жойлар куфр ва ширклардан иборат, Бир ахли илм мусиқани мумкин деса иккинчиси умуман мумкинмас дейди, Саволим шуки шариат ҳукмлари замон билан ҳамнафас бўлиши керакми ёки йўқ? Албатта узр сўрайман нохақ бўлсам, Аллоҳ мададкор бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу шариат Аллоҳники. Қиёматгача ҳамма замонга мосдир. Одамлар чанқоқ киши чучук сув қолиб шўр сувга югургандек ўзлари шариатни ўрганишмасдан яшашмоқда. Динини маҳкам ушлаб, суннатга амал қилган инсонлар ҳамма вақт ҳотиржамликда яшашади. Энг кўп билгани ва амал қилгани мана Устозимиз раҳимаҳуллоҳ бўладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat