Исм хақида

Risolat сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Динимизда Муқаддас исми жоизми? Агар мумкин бўлмаса бу исмдаги аёллар исмларини ўзгартиришлари керакми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Муқаддас сўзи муборак ва баракотли деган маъноларини англатади. Бу жоиз исмлардан. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида :

يَا قَوْمِ ادْخُلُوا الأَرْضَ المُقَدَّسَةَ الَّتِي كَتَبَ اللّهُ لَكُمْ وَلاَ تَرْتَدُّوا عَلَى أَدْبَارِكُمْ فَتَنقَلِبُوا خَاسِرِينَ۝

21. Эй қавмим, Аллоҳ сизга битган муқаддас заминга киринг. Ортингизга қайтмангки, зиён кўрувчиларга айланиб қолурсиз».
Бунда Аллоҳ таоло ерни шундай таърифлаган. Валлоҳу аълам!