Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандни бобоси номига ўтказиш

20:19 / 27 октабрь | АлиАкл | 324

Ассалому алайкум! Эри билан ажрашган аёл қизини ўз отасининг номига ўтказса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отаси ким деб сўраса ҳақиқий отасини айтиши керак. Аёл ўзини отасига нисбатини бериши жоиз эмас. 

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي خُطْبَتِهِ عَامَ حَجَّةِ الْوَدَاعِ: إِنَّ اللهَ قَدْ أَعْطَى لِكُلِّ ذِي حَقٍّ حَقَّهُ، فَلَا وَصِيَّةَ لِوَارِثٍ، الْوَلَدُ لِلْفِرَاشِ، وَلِلْعَاهِرِ الْحَجَرُ وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللهِ، وَمَنِ ادَّعَى إِلَى غَيْرِ أَبِيهِ أَوِ انْتَمَى إِلَى غَيْرِ مَوَالِيهِ فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ التَّابِعَةُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، لَا تُنْفِقُ امْرَأَةٌ مِنْ بَيْتِ زَوْجِهَا إِلَّا بِإِذْنِهِ، قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، وَلَا الطَّعَامَ؟ قَالَ: ذَلِكَ أَفْضَلُ أَمْوَالِنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ  

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг видолашув ҳажидаги хутбаларида:
«Албатта, Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини берди. Ворисга васият қилиш йўқ. Болага тўшакка қараб нисбат берилади. Зинокорга тош. Ҳисоблари эса Аллоҳга ҳавола. Ким отасидан бошқанинг (насабини) даъво қилса ёки ўз мавлоларидан бошқага мансуб деб билса, унга қиёматгача Аллоҳнинг узилмас лаънати бўлгай. Хотин эрининг уйидан унинг изнисиз нафақа қилмас», деяётганларини эшитдим.
«Эй Аллоҳнинг Расули, таомни ҳамми?» дейилди.
«У энг афзал молимиз-ку», дедилар у зот».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилганлар.
Шарҳ: Қасддан бировнинг насабига қўшилиш Исломда қаттиқ қораланади. Бу ўзидан бўлмаган болани «Меники» дейиш ўзининг отаси бўлмаган одамни «Менинг отам», бегона қабилани «Менинг қабилам» дейиш билан баробардир.
Чунки бу ҳолларда кўпгина ношаръий ишлар содир бўлади, ҳақ-ҳуқуқлар поймол этилади. Бегона одам ёлғон даъво билан маҳрам ҳолига кириб олиши, мўмина-муслималар билан ношаръий ҳолатларда бўлиши, мерос олиши ва бошқаларнинг меросдаги насибаларини бузиб юбориши мумкин.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда ундай одамга Аллоҳ таолонинг лаънати узилмай етиб туришини таъкидлаб айтмоқдалар. Қиёматда эса қилганига яраша жазосини олади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat