Сура ҳақида

АБУ ДАХ ДАХ сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Имом Шофеъий: “Қуръондаги аср сурасини ўзи бутун инсониятга етар эди” деб айтган эканлар. Имом шу гапи билан нимани назарда тутган экан, шуни тушунтириб берсангизлар устозлар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Имом бу билан инсон шунга тўлиқ амал қилса нажот топади, деган маънони ирода қилган. Бу сурада абадий дўзахдан нажот топиш учун иймон келтириш, ҳар бир фарз-вожиб бўлган амали солиҳларни қилиш, жамият гўзал бўлиши учун ўзгаларни шунга чақириш, унга чақиришда етадиган ҳар қандай озорларга сабр қилиш зикр қилинган. Булардан бирортаси топилмаса инсон нажот топа олмайди. Валлоҳу аълам!