Саждада ҳолат

СаволларМавзу: ИбодатларСаждада ҳолат
Begzod сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, кўпинча шундай ҳолатлага эътибор бериб қоламиза, номоз ўқувчи сажда пайтида жудаям ётиворган ҳолатларн кўрамиз. Ўзи китобларимизда қандай кўрсатилган?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Саждага бораётганида аввал икки тиззани, кейин икки қўлни ва икки қўл орасига бошини қўяди. Саждада турганида қўлларнинг панжалари қиблага қараб туриши керак. Шунингдек, пешонаси ва бурни ерга тегиб, қўлтиқлари очилиб, қорни сонларига тегмай туради. Оёқларининг панжалари ҳам қиблага қараб туради. Саждада турганда камида уч марта «Субҳана роббиял аъла» деб, тасбеҳ айтади. Валлоҳу аълам!