Номозни овоз чиқариб ўқиш

СаволларМавзу: ИбодатларНомозни овоз чиқариб ўқиш
Mirabbos сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн уйда номоз ўқиётганда овозимни чиқариб ўқийман. Шу тўғрими? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттиришдир.
Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни «овоз чиқариб қироат қилиш» деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитадиган даражада овоз чиқиши лозим экан.
Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир.
Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғзини юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман қироат эмас. («Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!