Намоз ва таҳорат ҳақида

СаволларМавзу: ИбодатларНамоз ва таҳорат ҳақида
Azizbek2000 сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! 1). Намоз вақтида ўқилаётган сурани яримига келганда хаёли чалғиб эсидан чиқиб қолса сурани бошидан ўқиса жоизми?
2). Таҳорат қилиб бўлгач бавлга боргиси келса ва бориб бавл қилиб бўлгач фақат авратларини ювиб намозини ўқиса бўладими ёки бошдан яна таҳорат олинадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Бу ҳолатда рукуъга кетгани афзал. Қайта ўқиса ҳам намоз дуруст бўлади.
2). Бавл қилгач таҳорат кетиб, қайтадан таҳорат қилиш фарз. Валлоҳу аълам!