Аёл кишини пулида эрнинг ҳаққи

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушАёл кишини пулида эрнинг ҳаққи
Muxlisa сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Эркак киши аёлини ишлатиб пулини олиб қўймоқчи бўлса аёл ишламасликка ҳаққи борми? Бир киши уйда мен бошман сени пулинг менда туриши керак деб аёлини ишлатиб пулини олиб қўймоқчи экан. Бундай ҳолларда аёл қандай йўл тутиши лозим?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимиз барча нафақа чиқимларини эрнинг зиммасига юклаган. Нафақани эрнинг ўзига қолдириб аёл уй ишларига машғул бўлиши керак. Мабодо эр шариат меъёрда бўлган ишда ишлашга рухсат берса, топгани аёлнинг ўзиники бўлади. Албатта сарф қилишда эри билан маслаҳатлашиши яхши. Гуноҳ ишларга сарфлаб қўймаслиги учун эри билан маслаҳат қилиши афзалдир. Валлоҳу аълам!