Бировнинг ҳаққи

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромБировнинг ҳаққи
Imronjon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Саволларимга жавоб бераётганилар учун раҳмат. Излаш хизматидан топа олмадим. Бу савол кимларнидир қийнаб келаётгани учун бердим. Ишлаш жараёнида кимлардандир пул олгандирман буни ичида совғалар ҳам бор олган пул ва совғаларни эгаларига қайтариш учун юзхотир қилибми ёки уларни яшаш манзилини аниқ билмаганим учунми. Таҳмин қилиб пул ва совғаларни нархини чиқариб дейлик 500.000 сўм эҳсон қилса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввало ўша олган пулларингиз ва совғаларингиз ҳаром йўл билан бўлган бўлса, эгаларига қайтаришнинг имкони бўлатуриб унинг номидан эҳсон қилиш жоиз эмас. Бу худди ўғирлик қилиб уни эҳсон қилиш кабидир. Валлоҳу аълам!