Жонлиқ сўйиш

Davron сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бир яқин кишимни номидан.  Бир кишини ўзига яқин инсони узоқ йил бемор бўлган ва у “агар бирор дори сабаблик Аллоҳ шифо берса бир қўй сўяман” деб ният қилган. Аллоҳ йўлида шариатда бунга рухсат борми? Буни қандай амалга ошириш керак? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Агар шифо берса қурбонлик қиламан деган бўлса, уни қурбонлик кунларида сўйиши шарт.
Агар қўй сўяман деб ният қилган бўлса, уни хоҳлаган кунида сўяди ва гўштини ҳаммасини тарқатиши керак бўлади. Яъни жонлиқ сўяман деб назр қилгани учун ўзи ейиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!