Қарз ҳақида

Nodirbek сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, узр қимматли вахтингизни олганим учун. Саволим қўйидагича: Шариатимизда мўмин-мўминга қаттиқ гапирмаслиги, кўнглига озор бeрмаслиги айтилган. Лeкин бир мўмин иккинчи мўминдан узоқ йиллардан бeри қарзини ололмаётган ва шу муддат ичида алдаб кeлаётган мўминни талаб қилиб қаттиқроқ гапирса, яъни қаттиқроқ талаб қилса гуноҳ эмасми? Унинг устига қарзини сўраётган мўминнинг ўзини ҳам шароити оғир бўлса? Олдиндан катта раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бойнинг (қарзни) кечиктириши зулмдир…”.
Бухорий ривояти.

عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَيُّ الْوَاجِدِ يُحِلُّ عُقُوبَتَهُ وَعِرْضَهُ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:
“Моли борни кечиктириши уни жазолашни ва обрўсини тўкишни ҳалол қилади…”
Бухорий ривояти.
Лекин, шариатимизда қарзни кечиктиришга молиявий жазо тайин қилинмаган. Фақиҳ ва муҳаддисларнинг барчалари ҳадисда келган уқубат (жазо) лафзини молиявий жазо деб тафсир қилмаганлар. Шунингдек, жазо бериш ихтиёри ҳам ҳукумат қўлидадир. Ҳақдор қарздорни жазолаш ҳуқуқига эга эмас. Қарздор ҳақни кечиктириши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналаридан бери давом этиб келаётган мусибатдир. Лекин, бирор фақиҳ молиявий жазони амалиётга татбиқ қилмаган. Валлоҳу аълам!