Васият

Абу Бакр сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Узтозлар, менга маслахатингиз жудаям зарур. Мен оилам билан 1 хонали кўп қаватли уйларда турамиз. Яна худди шунақа уйимиздан битта бор. Онам  (Худо раҳматига олган бўлсин) уйингни сотмагин деб васият қилиб кетганлар. Мен ҳозир сотишга мажбур бўлаяпман. Чунки 2 та фарзандим бор, яқинда 3-сига кўпайиш арафасидамиз. Болаларимни келажагини ўйлаяпман. 1 хонали уйда тиқилиб қолмайлик деяпман. Лекин аёлим васият нима бўлади деяпти. Саволим шуки иккала уйни сотиб каттароқ уй олсам бўладими? Васиятни бажаролмаганим учун гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бундай васиятга амал қилиш шаръан вожиб эмас. Ўз ихтиёрингизга ҳавола. Фуқаҳолар яшаб, фойдаланиб турилган уйни сотиб тижоратга тикишда унинг баракаси бўлмайди – деганлар. Сотиб бошқа уй олиш эса ихтиёрингиз. Маҳрум бўлмаслик учун аввал янги уйни олиб кейин сотсангиз янада яхши. Валлоҳу аълам!