Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларимиз эрларига хиёнат килмасликлари учун.....

00:00 / 05.09.2011 | eski savollar | 2873
Ассалому алайкум мухтарам Устоз! Дин йулида килаётган хизматларингизни АЛЛОХ(ж/ж)ажрини зиёда этиб, икки дунёда яхшилик билан мукофотласин.Устоз сиздан олдиндан каттик узр сураб, бир долзарб масалада савол йулламокдаман. Устоз бундай саволни беришимнинг сабаби, куп вактларда биродарларимиз билан сухбатда булганимизда, айнан шу мавзуда шикоятлар куп булиб туради, яъни "аёлларнинг уз эрига хиёнати" масаласи. Устоз хеч кимга сир эмаски хозирда купчилик узимизда иш йуклигидан чет давлатларга 1 йил, 2йил, 3 йилга уз оиласидан узоклашиб, ишлашга келишмокда, айникса янги уйланган йигитларимиз ёш келинчагини хеч булмаса бир фарзанд кургандан кейин фарзанди билан колдириб ишга чикмасдан, уйланганига 2ой, 5ой тулгандан кейин ёлгиз ташлаб узок муддадга ишлашга чикиб кетаяпди. Ана энди АЛЛОХни таниб, АЛЛОХга итоатда булганлари сабр килишади, аммо АЛЛОХни хакикий танимаганлари эса шайтоннинг макрига илиниб, АЛЛОХга хакикий куллик килиш урнига, уз нафсига кул булиб, уз эрларига хиёнат килиб куяётганларнинг сони ортиб бормокда, албатта бу жуда ачинарли холат. Устоз саволим шуки шундай вазиятда, яъни зино килиши аник булиб колган вазиятларда, "икки гунох бир келганда огиридан енгили танланади" хукмига кура, аёлларимиз зино килиб куймаслик максадида, ута ночор холлардагина албатта бу иш хам харом булсада, "ясама закардан" фойдаланишса буладими? Албатта максад зино купайиб, жамиятнинг бузилиб кетмаслиги учун ва бу савол сабрли аёлларимизга тегишли эмас, билакс нафсига кул булган хаёсизлар учундир. Устоз албатта бу саволим жудаям ноурин, бунинг учун сиздан каттик узр сурайман, аммо зино купайиб, жамиятимиз бузилгандан кура бироз енгилрок булармикан деган максадда бу саволни йулладим. Устоз АЛЛОХдан шу гофил халкимизнинг хаккига хам дуо килиб суранг, зора гунох-масиятлардан кочиб, АЛЛОХга юзланишса. Хидоят АЛЛОХдан. Устоз кимматли вактингизни олганим учун рози булинг ва илмсизлик килиб, ёзган саволларимиздан хафа булманг. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) сиздан ва жумламиздан рози булиб, олий мукофот булган "узининг жамолига" мушарраф булишимизни насиб этсин, Амин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри мулоҳаза.

Топ рейтинг www.uz Openstat