Атеист таниш

СаволларМавзу: АқийдаАтеист таниш
Muslim1985 сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен уйимдан узоқда ишлайман ва ўз машинамда қатнайман. Ишхонамизда яна бир шеригимиз уйимга яқинроқ жойда яшагани учун уни ҳам обориб обкеламан ва ишда ҳам бирга тушлик қиламиз. Саволим шуки у инсонни бугун атеистлигини бошқадан одамдан эшитиб қолдим. Ваҳоланки у инсон ўзбек. Шунга у одамга қандай муносабатда бўлишим керак? Ишга ўзингиз қатнанг дейми? Бирга тушлик қилишимчи?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввал уни диндан қочирмайдиган қилиб ўзидан сўранг, балки “бошқа одам”дан сизга келган маълумот тўғри эмасдир. Агар шундай бўлса унга гўзал суратда ҳилмлик билан динни тушунтиришга ҳаракат қилинг. Ўзингиз шаритга амал қилишда у кишига намуни бўлинг. Ҳамма юз ўгириб кетаверса ундайлар ҳаётдан шундайлигича ўтиб кетиши мумкин. Валлоҳу аълам!