Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа дин вакили билан баҳс

00:00 / 16.08.2010 | eski savollar | 473
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Куни кеча мен бир бошқа дин вакили, лекин Исломдан хабари бор одам билан тортишиб қолдим. Бизни динни унга тушунтирсам, уни бир гапига илмим саёзлигидан жавоб қайтаролмадим. У айтяптики, масалан, "Жаннат оналар оёғи остидадур" яъни кимда ким онасини рози қилса, аниқ жаннатга киради аксинча бўлса йўқ ёки кимда кимда ким фалон амални қилса аниқ жаннатга киради ёки шунга ўхшаш ҳадисларни айтиб, демак, шу ишларни қилиб қўйиб бошқа амалларни қилмаса жаннатга кириб кетаверар эканда, деб Ислом динида ҳозирги бизнинг қонунларимиздек умумийлик йўқ деб фикрини билдирди. Шу масалага илмим камлик қилиб жавоб беришга ожизлик қилиб қолдим, илтимос, шайх ҳазратлари сиз ёрдам берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша одам жуда ҳам илмсиз, фаҳмсиз ва мулоҳазасиз одам экан. Ҳамма жойда бор оддий нарсани ҳам тушунмас экан. Фалонни қилса жаннатга киради, деган гап жуда ҳам кўп. Намоз ўқиса жаннатга киради. Рўза тутса, садақа берса, қул озод қилса ва ҳаказолар. Аммо бундан бошқасини қилмаса ҳам, деган гап йўқ. Шунингдек, куфр келтирса дўзахга киради. Зино қилса, ўғрилик қилса, одам ўлдирса ва ҳакозолар ҳам қатор-қатор. Демак, мазкур нарсалар жаннатга ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган нарсалардан бири. Ким ўшалардан бирини қилса, жаннатга ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган нарсалардан бирини қилган бўлади. Охиратда эса, банданинг бу дунёда қилган ишлари зарра миқдорича бўлса ҳам ҳисоб қилинади. Жаннатга ёки жўзахга кирадиган ишлари қараб қаерга кириши аниқланади. Ушбу содда ҳақиқатни ҳам тушина олмайдиган киши Аллоҳнинг мукаммад жийни Ислом ҳақида тортишиб нима қиларди.

Топ рейтинг www.uz Openstat