Энергетик ичимликлардаги таурин моддаси

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромЭнергетик ичимликлардаги таурин моддаси
Баходир Артиков сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир диндошимиз Таурин тўғрисида берган саволга, “Таркибида ҳаром нарса бўлмаса, жоиз бўлади. Биз ҳаром нарса борлигини билмаймиз. Тиббий тарафдан зарари бўлмаса, ихтиёрли” деб жавоб берибсизлар. Мени саволим. Таурин ҳалолми ёки ҳаромми? Бу саволга ҳаром ёки ҳалоллигини билмаймиз деб чегараланмасдан илтимос тўлиқ жавоб берсангизлар. Керак бўлса фатво берувчи ваколатли шахслар билан алоқага чиқиб бўлса ҳам, химия лабараториялари билан боғланиб бўлса ҳам.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз келтирган саволда бир ичимлик тўғрисида сўралган эди. Уларнинг асли “ҳар бир нарсанинг асл мубоҳдир(яъни фойдаланиш жоиз)” деган қоидага асосан истеъмол қилиш жоиз. Мабодо аниқ далил билан ҳаром нарса қўшилиши исбот қилинса унга ҳаром деган ҳукм қилинади. У ичимликларга ҳеч ким бирор ҳаром нарса қўшилганини исбот қила олмайди. Шунинг учун шариат уни ҳаром деб ҳукм қилмайди.
Тауринни ҳеч ким қатъий ҳалол деб ҳам айтолмайди. Бир вақтлар асперинни мағордан, пенциллин дорисини толнинг пўстлоғидан олишган. Кейинчалик ўша моддани кимёвий усул билан бошқа нарсалардан олишга ўтишган. Сиз айтаётган тауринни асли қайсидир бир ҳаром нарсадан олинган бўлса ҳозирги кунда ундан олинмайди. Одатда одамлар фалон нарсадан олинади дейишгани нотўғри. Чунки улар айтаётган нарсани шунча ичимликка етказиб бериш ақлга сиғмайди. Биз берган жавобга икки томонлама қараш керак. бири биздан тўлиқ бўлмагани, иккинчиси берилган тўлиқ жавобга ўқувчини ақли етмаслиги. Валлоҳу аълам!