Ассалому алайкум! Мен пайнетда ишлайман. Яқинда бир инсон келиб ўз телефон рақамига 50,000 сўм ташамоқчи бўлиб, номерини айтди ва каттакон монитор-экранда текшириб тўғри тердингиз деди. Шундан сўнг мен 50,000ни жўнатдим. Орадан 2 минут ўтиб қайтиб келиб, бошқа номерга тушибди дея яна бошка номерни айтиб шунга ташайсиз, бўмаса мен сизни у қиламан бу қиламан дея қўрқитиб, яна бошқа номерга 50,000 ташаттирди ва пулни бермасдан кетворди. Шунда мен яна 50,000га йўқ жойдан тушганим учун биринчи адашилган номерга телефон қилиб, сизни номеризга адашиб пул ташавориммиз, агар имкон қадар иложиси бўлса менинг шахсий рақамимга ташаб беринг илтимос десам, у “адашган мен эмас, сен, менга сенинг ҳаққинг ўтгани йўқ, хато қилмасдан ишлагин эди, энди маза қилиб бир ой телефонимга пул ташамий ишлатаман деб кулди. Мен унга “ака бировни ҳаққи буюрмидику” десам, у : сан хато қилдинг мен эмас, мен сендан қарз сўрамаганман, шунинг учун сенинг пулинга ҳам тепада оллох олдида жавоб бермийман деди. Менинг иш сохамда бундай хатоликлар кўп бўлиб туради, лекин шу пайтгача бундай инсонлар билан гаплашмагандим. Кўпчилик индамай пул ташаб беришарди. Бу инсонни гапидан кейин ўйланиб қолдим, балки у ҳақдир дея. Хато қилган менку, лекин менинг чўнтагимдан унинг телефонига пул тушган. Ҳеч тушуна олмаяпман.
Ва алайкум ассалом! У одам нотўғри гапирибди. Бировнинг мулки адашиб бошқа бировнинг уйига тушиб қолса олишга ҳаққи йўқ дегани эмас. Валлоҳу аълам!