Мусулмон бўлмаган одамга дуо қилиш

СаволларМавзу: ДуоларМусулмон бўлмаган одамга дуо қилиш
Азамат чуст сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, Россияда ишлаймиз, бошлиғимиз ёки яҳудий ёки христиан эди. Яқинда бахтсиз ходиса туфайли оламдан ўтди, шериклар дастурхонга дуо қилишганда Аллоҳ раҳмат қилсин деб дуо қилишяпти. Мен уларга бундай дейиш мумкин эмаслигини айтдим. Улар тўғри қилишяптими ёки?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади:

وَلاَ تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِّنْهُم مَّاتَ أَبَدًا وَلاَ تَقُمْ عَلَىَ قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُواْ وَهُمْ فَاسِقُونَ۝

84. Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар.
Тавба қилмасдан, фосиқ – диндан чиққан ҳолида, мунофиқлик ҳолида, яъни Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирган ҳолатда ўлганларга нисбатан ана шундай муносабатда бўлиш керак. Чунки жаноза намозини ўқиш, қабри устида туриш ўлган учун катта ҳурмат ва эъзоздир. Бу улкан ҳурмат ва эъзозни ҳақдор кишиларга қилиш керак. Мунофиқ ва фосиқлар бунга лойиқ эмас. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!