Ўтмишдаги гуноҳлар

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромЎтмишдаги гуноҳлар
Ибн Эргаш сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир маърузада киши ҳидоят топишидан олдинги гуноҳларига астойдил тавба қилган бўлса, бемалол мен шу ишни қилмаганман десин. Ваҳоланки тавба қилибдими, Аллоҳ кечираман деб турганда гуноҳини ошкор қилмасдан мен шу ишни қилмаганман десин. Мисол учун шу пайтгача намоз ўқимаган бўлса-ю, тавба қилиб намозларини қолдирмай адо қилаётган бўлса, бемалол мен ўтмишда бенамоз бўлмаганман, сигарет чекишни ташлаган бўлса, мен сигарет чекмаганман, ароқ ичишни ташлаган бўлса мен ароқ ичмаганман десин, дейилди. Шундай дейиш жоизми, ёлғон бўлиб қолмайдими, гуноҳ эмасми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу инсон қилган гуноҳини яшириш ҳисобланади. Чунки шариатимиз инсон ўз қилган гуноҳларини мақтаниш у ёқда турсин, ҳатто ошкор қилишдан ҳам қайтарган. Валлоҳу аълам!