Уйқуда қора босиши

СаволларМавзу: Турли саволларУйқуда қора босиши
Khusanov Ulugbek сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, нега баъзида тунда (ёки пешин)да ухлаётган одамни қора босади? Тана азоларни қимирлатиш у ёқда турсин, ҳаттоки ёрдамга чақириш учун тили ҳам айланмай қолади. Иложи бўлса бунинг сабаби ва бу қандай ҳолатлигини тушунтириб берсангизлар. Ҳамда бундай вазиятда қандай суралар ўқиш керак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Доим таҳорат ва ибодатда бўлиш ва ётишдан олдин “Оятул курсий” ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўқиб юринг. Валлоҳу аълам!