Шу ҳолатда шуғулланиш жоизми?

СаволларМавзу: Турли саволларШу ҳолатда шуғулланиш жоизми?
Jasurbek сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Фитнес клубда аёллар ярим ялангоч ҳолатда ва баланд овозда мусиқа қўйиб қўйишади. Шундай ҳолатда биз эркаклар машғулот қилсак жоизми? Аёлларга ҳар хил ҳолатда кўзларим тушади. Айнан фақат эркаклар ва мусиқасиз фитнес клубини учратмадим.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бундай жойлардан сақланиш керак. Ношаръий жойлардан сақланиш аёлларгагина эмас эркакларга ҳам шарт. “Улар уялмасалар биз ҳам уялмаймиз” деган қоида йўқ. Биз эшитганимизча алоҳида фақат эркаклар ва мусиқасиз фитнес клублар бор. Валлоҳу аълам!