Намозни кейин ўқийсан дейишади

СаволларМавзу: ИсламНамозни кейин ўқийсан дейишади
Bekchon сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен талабаман, катталар “сенга намоз шартмас, мени ёшимга кирганда ўқийсан” деб айтишади. Бунга шариатнинг ҳукми нима?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Уларнинг оғзидан чиқаётган бу сўзлар шайтоннинг гапларидир. Чунки Аллоҳ фарз қилган нарсани “шарт эмас” дейиш, фарзни инкор қилиш ҳисобланади. Бундай кишилар ўз фарзандларини қўллари ила дўзахга улоқтирувчилар бўлишади. Валлоҳу аълам!