Ичкилик ҳақида

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромИчкилик ҳақида
Abdullox сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен каналга келган бир савол жавобни ўқиб хайрон бўлдим. Уч тоифа инсонлар жаннатга кирмайди яъни эркакшода аёллар, даюслар ва ароққа муккасидан кетганлар дейилган экан. Аммо Фозил қори устознинг бир ривоятларида ака ароқхўр ука эса номозхон бўлиб, охирги нияти туфайли ака жаннатга ука  эса дўзахга тушади. Шунинг учун тушунолмай қолдим. Ароқхўр хеч қандай савол жавоб сиз дўзахга тушадими ёки гуноҳлари кечирилса жаннатга тушуши мумкинми?
2). Дадам кўп ароқ ичадилар, лекин бировга ёмониклари йўқ. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайдилар. Қисқача қилиб айтганда ароқ ичишни ташлаб намоз ўқишни бошласалар яна ҳам хулқи чиройлик инсонга айланадилар. Охиратда шу ичкиликни деб кийналишлари ҳақида ўйлаб қўрқиб кетаман. Аммо ўзларига бу иллатнинг охири яхши эмаслигини ва ароқ ичишни бас қилишлари кераклигини айтолмайман. Отамга насиҳат қилишликка ботинолмайман. Сизлардан илтимосим шуки маслахат беринглар ушбу вазиятда қандай йўл тутмоғим керак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Ароққа муккасидан кетган дегани ҳали хануз ўша ишидан тўхтамаган ва тавба қилмаган деганидир. Сизга келтирилган далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эди. Сиз айтган ҳикояда келадиган ишлар гоҳ-гоҳида содир бўлиб қолиши мумкин бўлган нарсалардир. Намозни ўзи билан кифояланиб динимизнинг бошқа томонларига эътибор бермаганлар ҳам эҳтиёт бўлишларига далилдир. Худди ҳадисда келганидек намоз-рўзада бардавом бўлсада хотинини эркакшода ҳолатда кўчага чиқариб даюслик қиладиганлар каби.
2). Ундай инсонлар динни бир тарафини ушлаб бошқа тарафига аҳамият бермайдиганлар ҳисобланади. Хулқи учун савоб олса, ичгани учун жазосини олади. Одатда бундай хулқи гўзал инсонлар китобхон бўлишади. Уларга Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларидан ҳадя қилинг, ўқишларига шароит қилинг, ўрни келганида ибодатга тарғиб қиладиган жойларидан айтиб беринг. Ичувчилигига таъна етказманг. Ўзи қизиққан диний масалаларни ўрганиб бироз ичкарига киргач ичишдан ўзи нафратланиб қоладиган бўлиб қолади. “Эй қалбларнинг бурувчиси қалбимни ва отамнинг қалбини ҳам динингда, тоатингда, гўзал ибодатларда собит қил” деб дуо қилинг. Аллоҳ таоло Қуръон каримда “Мендан сўранг ижобат қиламан” деган. Валлоҳу аълам!