Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳда шерик эмасмизми?

13:58 / 14.04.2016 | ismat mirzaev | 1228

Ассалому алайкум! Устозлар, анчадан буён бир савол хаёлимни тарк этмайди. Биз ҳозир Корея давлатидамиз. Тушликка чиққан вақтимизда ошхонада чўчқа гўштидан овқат пиширилган бўлади. Табийки биз уни истъемол қилмаймиз, лекин у ошхонада 3-4та компания ишчиларига мослашган. Ўшандай ҳолатда битта ошхонада ўтирганлигимиз сабабидан биз ҳам уларнинг гуноҳига шерик бўламизми? Биз ўзбеклар алоҳида бир бурчакда ўтирамиз, баъзида жой йўқлиги сабабидан улар бизнинг ёнимизга келиб ўтиришади. Аллоҳ сизларни ҳифз химоясида сақласин. Фарзандларим ҳаққига дуо қилиб қўйингизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уларнинг гуноҳларига шерик бўлмайсиз. Мусулмонлар ўзга дин вакиллари ва улар эътиқод қиладиган нарсаларни ўз ҳолича қолдиришимизга буюрилганмиз. Аллоҳ таоло фарзандларингизни солиҳлардан қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat